Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қирғизистон Президенти Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган миллий маҳсулотлар билан танишди

2017-12-14 | Сиёсат

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Президенти Сооранбай Жээнбеков 14 декабрь куни «Ўзэкспомарказ»да ташкил этилган Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотлари кўргазмаси билан танишдилар. 

Кўргазмада мамлакатимиз сўнгги йилларда иқтисодиёт соҳасида эришган ютуқлар, саноатнинг турли тармоқларида фаолият юритаётган компаниялар маҳсулотлари, илмий-ишлаб чиқариш марказларининг инновацион лойиҳа ва ишланмалари намойиш этилмоқда.

Президентлар мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришда бундай кўргазмалар муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этдилар. 

Қирғизистон Президенти мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга юқори баҳо берди.

Абу Бакир Ўрозов, Ёлқин Шамсиддинов (сурат), ЎзА 

Манба: ЎзА

Поделиться