Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон – Янги Зеландия 2:1
2015-04-07 | Спорт
Йигирма ёшгача бўлган футболчилардан иборат Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Янги Зеландия ёшлар терма жамоасига қарши иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказди.
30 май – 20 июнь кунлари Янги Зеландияда ўтказиладиган жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган терма жамоамиз биринчи ўртоқлик учрашувида янги зеландиялик ёшларни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.
Пойтахтимиздаги "Жар" стадионида ўтказилган навбатдаги ўйин ҳам муросасиз кечди. Учрашувнинг 20-дақиқасида Элдор Шомуродов рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди. Иккинчи бўлимнинг 48-дақиқасига келиб рақиб футболчиси Алекс Руфер ҳисобни тенглаштирди. 79-дақиқада Миржамол Қосимов терма жамоамизнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Шу тариқа ёшларимиз Янги Зеландия ёшлар терма жамоаси устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Манба: ЎзА