Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Президент Шавкат Мирзиёев Туркия парламентига ташриф буюрди

2017-10-26 | Сиёсат

Анқара, 26 октябрь. ЎзА махсус мухбири Анвар Самадов хабар қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Буюк миллат мажлисига ташриф буюрди.

Буюк миллат мажлиси Туркия Республикасининг олий қонун чиқарувчи органидир. Унга 1920 йил 23 апрелда асос солинган. 

2015 йилда ўтказилган парламент сайлови натижаларига кўра Мажлисда 4 партия ўз фракциясига эга. Адолат ва тараққиёт партияси вакили Исмоил Қаҳрамон унинг Спикеридир. 

Президент Шавкат Мирзиёев Туркия Буюк миллат мажлиси Спикери Исмоил Қаҳрамон билан учрашди. 

25 октябрь куни бўлиб ўтган олий даражада музокараларда парламентлараро ҳамкорликни ташрифлар алмашинуви ва қўшма тадбирлар ўтказиш орқали қўллаб-қувватлаш муҳимлиги қайд этилган эди. Мулоқотда мазкур йўналишдаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларига эътибор қаратилди. 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси билан Туркия Республикаси Буюк миллат мажлиси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди. 

Президентимиз Буюк миллат мажлиси биноси ва фаолияти билан танишди. 

Шавкат Мирзиёев 2016 йили Туркияда давлат тўнтаришига уринишда ҳалок бўлган инсонлар хотирасига ҳурмат бажо келтирди. 

Шундан сўнг Президентимиз Истанбул шаҳрига жўнаб кетди.

Манба: ЎзА

Поделиться