Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Умумжамоа ҳисобида Наманган вилояти муайтайчилари биринчи ўринни эгаллади

2017-10-25 | Спорт

Наманганда муайтай бўйича 1999-2000 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. 

Унда Андижон, Наманган, Самарқанд, Тошкент, Фарғона, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 100 дан зиёд спортчи иштирок этди. 

“Баркамол авлод” спорт мажмуасида тўрт кун давом этган мусобақада иштирокчилар 42 килограммдан 91 килограммгача бўлган 19 вазн тоифасида чемпионлик учун баҳслашди. 

Ўсмирлар иштирокидаги беллашувларда Наманган вилоятидан Ж.Олимжонов, Б.Абдуолимов, Р.Болтабоев, А.Эркинов, Ў.Бойматов, Тошкент шаҳридан С.Шокиржонов, З.Тоҳиров, А.Икромов, Самарқанд вилоятидан А.Нишонов, Д.Шамсиев, Ш.Мажидов, Андижондан А.Бердалиев, Ш.Бахтиёров, О.Асқаров, Хоразмдан А.Мадаминов барча рақибларини енгиб, чемпионлик унвонига эга бўлди.

 

Қизлар ўртасидаги мусобақаларда Наманган вилоятидан Д.Давлатова, Тошкент шаҳридан И.Маҳматмуродова, Қ.Юсупова, Андижон вилоятидан Г.Ноибжонова ўз вазнида ғолибликни қўлга киритди. 

Умумжамоа ҳисобида Наманган вилояти муайтайчилари биринчи ўринни эгаллади. Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилояти жамоалари иккинчи ва учинчи бўлди. 

Ғолиб ва совриндорлар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

 
Акрамжон Сатторов, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться