Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

МДҲ гидрометеорологлари тажриба алмашди

2017-10-25 | МДҲ

Тошкентда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Гидрометеорология бўйича давлатлараро кенгашининг (ГДК) 29-сессияси бўлиб ўтди.

МДҲ давлатлари миллий гидрометеорология хизматларининг яқин ҳамкорлиги ва халқаро ташкилотлар билан шериклик алоқалари уларга об-ҳаво, сув ва иқлимга оид батафсил маълумотларга таянган ҳолда асосли қарорлар қабул қилиш имконини беради. 

Гидрометеорология бўйича давлатлараро кенгаш гидрометеорологик маълумотларни ўз вақтида олиш ва фойдаланиш масалаларини ҳал этишга кўмаклашади. Бу гидрометеорологик жараёнларнинг атроф-муҳитга таъсирини олдиндан аниқлаш, бошқарув органлари ва аҳолига ўз вақтида ахборот бериш ва огоҳлантириш, МДҲ давлатлари иқтисодий тармоқларида самарали қўллаш имконини беради. 

ГДК сессиясида МДҲ миллий гидрология ва гидрометеорология хизматлари вакиллари, шунингдек, Бутунжаҳон метеорология ташкилоти мутахассислари иштирок этди. 

Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири Р.Жўраев ва бошқалар мазкур тадбир миллий гидрометеорология хизматлари ўртасидаги ҳамкорлик, МДҲ давлатлари гидрометеорология тармоқлари ҳудудида кузатишларни мувофиқлаштиришни такомиллаштириш, илмий-тадқиқот ишлари натижалари бўйича фикр алмашиш борасидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш имконини яратганини таъкидлади. 

Йиғилишда МДҲ давлатлари миллий гидрометеорология хизматлари фаолиятига оид қатор масалалар кўриб чиқилди, маърузалар тингланди. Хусусан, МДҲ давлатлари гидрометеорология фаолиятини ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш чора-тадбирлари режасининг бажарилиши натижалари тақдим этилди, фуқаролик авиацияси лайнерлари парвозининг гидрометеорологик таъминотини ташкил этишга оид техник хусусиятлар муҳокама қилинди, табиий ва иқлим ҳодисаларини олдиндан аниқлаш соҳасидаги янги илмий ишланмалар намойиш этилди. Шунингдек, гидробиологик кузатувларни ташкил этиш ва ўтказиш, космик об-ҳаво ҳақидаги маълумотлардан фойдаланиш жараёнлари ҳам муҳокама қилинди. 

– Бизда масофадан туриб зондлаштириш усулларидан фойдаланиш орқали гидрометеорологик кузатувлар тармоғини кенгайтириш масаласи алоҳида қизиқиш уйғотмоқда, – дейди Беларусь Республикаси Давлат гидрометеорология хизмати раҳбарининг биринчи ўринбосари М.Герменчук. – Шу усулда олинадиган маълумотлардан фойдаланиш об-ҳаво маълумотларининг аниқлиги ва тезкорлигини бир неча баробар оширади. Ўзбекистон ва Беларусь турли иқлим ҳудудларида жойлашган бўлишига қарамай, давлатларимизда об-ҳавони олдиндан аниқлаш самарадорлигини баҳолаш мезони бўйича умумий ёндашув мавжуд. Шу сабабли биз Ўзбекистон билан об-ҳавони олдиндан аниқлашни баҳолаш бўйича илмий ва амалий тажриба алмашиш бўйича ўзаро битим имзолашни режалаштирмоқдамиз. 

Тадбир якунлари бўйича МДҲ Гидрометеорология бўйича давлатлараро кенгаши сессиясининг қарорлари имзоланди.

 

Роман Бондарчук, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться