Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Япония саҳна асари Ўзбекистонда

2017-10-19 | Маданият

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида Ўзбекистон билан Япония ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда Япониянинг “Но” анъанавий театри актёри Кацуми Нобору томонидан саҳналаштирилган “Пардан тайёрланган либос” ҳамда “Ер ўргимчаги” пьесалари намойиш этилди.

Ўзбекистон Маданият вазирлиги ҳамда Япониянинг мамлакатимиздаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари, дипломатик корпус вакиллари, санъатшунослар, талабалар иштирок этди. 

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри директори Маҳмуд Муродов, Япониянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ито Набуаки ва бошқалар икки давлат ўртасидаги дўстлик, ўзаро ишончли ва манфаатли алоқаларнинг мустаҳкамланишида маданият ва санъат соҳаларидаги ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидлади. 

Етти асрлик тарихга эга “Но” анъанавий театри япон халқининг урф-одатлари, тарихи ва маданиятини ўзида акс эттиради. ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган мазкур қадимий санъат турида ижрочи ўз фикр ва қарашларини рақс, мусиқа, ҳаракатлар ва оҳанг уйғунлигида томошабинга етказади. 

“Пардан тайёрланган либос” пьесасида вақт қадри, табиат ва инсон ўртасидаги муносабатлар фалсафий ёндашув орқали баён қилинади. “Ер ўргимчаги” пьесасида эса ёвузлик ва эзгулик, мардлик ва инсон иродаси ҳақида ҳикоя қилинади. 

– Япониянинг “Но” анъанавий театри мисолида япон амалий санъати билан яқиндан танишиш имконига эга бўлганимиздан хурсандмиз, – дейди С.Мақсудова. – Бу каби тадбирлар мамлакатларимизнинг маданий, маърифий соҳадаги ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш, халқларимизнинг театр санъати анъаналари билан яқиндан танишиш учун имконият яратишга хизмат қилади. 

Тадбирда Кацуми Нобору томонидан Алишер Навоий хотирасига бағишланган саҳна кўриниши ҳам намойиш этилди.

 

Улуғбек Шоназаров, Темур Мамадаминов (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться