Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Ўзбекистонда нанотехнологияларни ривожлантириш истиқболлари» мавзуида семинар ўтказилди

2017-10-18 | Технологиялар

Ушбу семинар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси томонидан ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Б.Йўлдошев ва бошқалар мамлакатимизда таълим соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ижтимоий-иқтисодий тараққиётда илм-фаннинг ўрнини янада мустаҳкамлаш, академиклар фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, юқори малакали илмий кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. 

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 29 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиклари фаолиятини янада такомиллаштириш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтиришга хизмат қилмоқда. 

Мамлакатимиз илм-фани олдига қўйилган долзарб вазифаларнинг амалга оширилиши илмий тадқиқотлар етакчи маркази ва инновацион ғоялар ижодкори сифатида Фанлар академияси фаолиятини тубдан ислоҳ этишни кўзда тутади. Бу эса академик илм-фанни янги ижтимоий-иқтисодий шароитларга мослаштириш, иқтисодиётимиз эҳтиёжларига мос ва жаҳон бозорида муносиб рақобатлаша оладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун шарт-шароитлар яратиш, инновацион фикрлаш қобилиятига эга янги авлод илмий кадрларини тайёрлашни тақозо этади. 

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси олимлари томонидан яратилган янги материаллар ва нанотехнологияларга оид илмий тадқиқотлар, ишланмалар аграр соҳа, тиббиёт, фармакология, полиграфия, енгил саноат ва тўқимачилик, автомобилсозлик, ишлаб чиқариш, электроника, биология, тиббиёт, энергетика, материалшунослик ва бошқа соҳаларда кенг қўлланилмоқда. 

Семинарда фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини янада такомиллаштириш учун янги технологияларни жорий қилишда жаҳоннинг етакчи институтлари, университетлари, илмий марказлари ва Фанлар академиялари билан илмий ҳамкорликни янада ривожлантириш, ёш олимларнинг илмий ишланмаларини қўллаб-қувватлаш, инновацион ишланмаларни амалиётга кенгроқ жорий этиш ва бошқа масалалар муҳокама этилди.

 

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться