Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкентда дзюдо бўйича Гран-при туркумига кирувчи халқаро турнир бўлиб ўтди

2017-10-10 | Спорт

Пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида дзюдо бўйича Гран-при туркумига кирувчи халқаро турнир бўлиб ўтди.

Халқаро дзюдо федерацияси, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Миллий олимпия қўмитаси, мамлакатимиз дзюдо федерацияси томонидан ташкил этилган турнирда дунёнинг 30 га яқин давлатидан 180 дан ортиқ спортчи ғолиблик учун беллашди. 

Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 1 олтин, 2 кумуш ва 9 бронза медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.

– Пойтахтимизда ташкил этилган мазкур нуфузли турнирда ғолиб бўлганимдан хурсандман, – дейди дзюдочимиз Гулноза Матниёзова. – Бундай турнирлар тажриба ва маҳоратимизни ошириш, келгусидаги нуфузли халқаро спорт анжуманларига пухта тайёргарлик кўришимизда муҳим аҳамиятга эга. 

73 килограммгача бўлган полвонлар ўртасида Ғиёсжон Бобоев ҳамда 90 килограммгача бўлган дзюдочилар ўртасида Дилшод Чориев шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой эгаллади. 

Шунингдек, Болтабой Болтаев, Шарофиддин Болтабоев, Ҳикматиллоҳ Тўраев, Давронбек Сатторов, Сардор Нуриллаев, Бекмурод Олтибоев, Шарофиддин Лутфуллаев, Яҳё Имомов ва Шерали Жўраев ўз вазн тоифаларида бронза медални қўлга киритди.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, Муҳаммад Амин (фото), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться