Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Россия Қуролли Кучларининг ҳамкорликдаги машқлари доирасида илмий анжуман ўтказилди

2017-10-05 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округининг «Фориш» тоғ-дала ўқув майдонида давом этаётган Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси Мудофаа вазирликлари қўшинлари бўлинмаларининг махсус тактик-ўқув машқлари доирасида «Ўтиш мураккаб бўлган тоғли ҳудудларда ноқонуний қуролланган кучларни йўқ қилиш бўйича аксилтеррор операцияларни ташкил этиш ва ўтказиш» мавзусида ҳарбий илмий конференция ўтказилди. 

Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 5 апрель кунлари Россия Федерациясига давлат ташрифи икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг муҳим йўналиш ва истиқболларини белгилаб бергани таъкидланди. Икки давлат қўшинларининг биргаликдаги ўқув машқлари бу ҳамкорлик барча соҳаларда изчил ривожланаётганига яна бир мисолдир. 

Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатда ҳарбий блокларга қўшилмаслик, бошқа мамлакатлар ҳудудида қўшин сақламаслик ва ўз ҳудудига бошқа мамлакат қўшинларини киритмаслик сиёсатига қатъий амал қилиш билан бирга, халқимиз тинчлигини сақлашнинг кафолати бўлган миллий армиямизни модернизация қилишни изчил давом эттирмоқда. Шу мақсадда қўшинларимизни энг замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминлаш, хорижий мамлакатлар билан ҳарбий ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилаётир.
Конференцияда Ўзбекистон ва Россия ўртасида ривожланиб бораётган стратегик ҳамкорлик ҳар икки мамлакат халқларининг тинчлик ва осойишталигини асрашдек эзгу мақсадларга хизмат қилаётганига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, дунёнинг айрим ҳудудларида ҳукм сураётган нотинчликлар, турли ғоявий курашлар оқибатида қуролли тўқнашувлар келиб чиқаётгани тинчлик ва тараққиёт йўлида ҳамкорликни кучайтиришни тақозо этаётир.
– Мазкур конференцияда бугунги мураккаб геосиёсий вазиятнинг келиб чиқиш сабаблари ва уни бартараф этиш йўллари илмий таҳлил қилиниб, турли хатарларнинг олдини олишда давлатлараро ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан таклифлар, хулосалар ўртага ташланди, – дейди Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондони ўринбосари, подполковник Пўлат Сотиволдиев. – Жаҳон миқёсида ҳарбий-сиёсий, миллий ва глобал вазият кескин ўзгариб бораётган бугунги кунда бу ҳамкорлик, айниқса, муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси қўшинларининг ноқулай тоғли ҳудудлар шароитида ноқонуний қуролланган кучлар таҳдидини қайтариш ва йўқ қилиш бўйича ўзаро тажриба алмашишга қаратилган биргаликдаги ўқув машқлари бу борадаги амалий қадам бўлди. 

Ҳамкорликдаги ўқув машқлари доирасида маданий-маърифий, спорт тадбирлари ҳам ташкил этилмоқда.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться