Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жанубий Корея делегацияси учрашувлари

2017-09-25 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатасида 25 сентябрь куни Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери Чон Сэ Гюн бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашувлар бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Н.Йўлдошев билан учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик барча соҳаларда изчил ривожланиб бораётгани, парламентлараро алоқалар бу муносабатларнинг ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилаётгани таъкидланди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси жамият ва давлат ҳаётини ислоҳ этишнинг барча соҳаларини қамраб олгани қайд этилди. 

Корея Республикаси Миллий Ассамблеясида «Корея – Ўзбекистон» парламент дўстлик ассоциацияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳ ташкил этилган. 

Томонлар парламентлараро муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари ҳақида фикр алмашди. 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов билан учрашувда парламентлараро алоқаларни янада фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди. 

Корея Республикаси Миллий Ассамблеясининг Спикери Чон Сэ Гюн самимий қабул учун миннатдорлик билдирди. Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамиятида тутган ўрни мустаҳкамланиб бораётганини таъкидлаб, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақидаги фикрларини баён этди. 

– Жанубий Корея сиёсатчилари 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ олиб борилаётган тизимли ислоҳотларни юқори баҳолайди, – деди Чон Сэ Гюн. – Ислоҳотларнинг ўз вақтида, босқичма-босқич, шунингдек, сифатли амалга оширилиши Ўзбекистон учун янги имкониятлар очмоқда. Ушбу жараёнда Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Ўзбекистон парламенти билан ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга тайёр. 

Корея Республикаси делегацияси аъзолари Мустақиллик майдонига ташриф буюрди. Меҳмонлар эзгу ниятларимиз рамзи, ҳурриятимиз тимсоли бўлган Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди. 

 

Улуғбек Шоназаров, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться