Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Шавкат Мирзиёев: кимки ўз армиясини боқишни истамаса, бошқаларнинг армиясини боқади

2017-08-28 | Сиёсат

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган видеоселектор ниҳоясига етди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари ҳудудларда мудофаа тизимида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисобот берди. 

Президентимиз ҳарбий таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, олий ҳарбий билим юртларига ёшларни тайёрлаш тизимини тубдан янгилаш масалаларига ҳам жиддий эътибор қаратди. 

Билимли, салоҳиятли ҳарбий кадрларни тайёрлашни қуйидан бошлашимиз керак, деди Шавкат Мирзиёев. Бунинг учун 29 академик лицей фаолияти йўлга қўйилади. Бу лицейлар бошқа лицейлардан тубдан фарқ қилиши лозим. Ушбу даргоҳ ўқувчиларини дунёқараши кенг, жисмонан бақувват, ақлан етук инсонлар этиб тарбиялаш лозим. Бу соҳа учун маблағ аямаймиз. Кимки ўз армиясини боқишни истамаса, бошқаларнинг армиясини боқади. 

Президентимиз Шавкат Мирзиёев мутасаддиларга Ватан ҳимоячилари кунини нишонлаш тартибини қайта кўриб чиқиш, бунда анъанавийликдан қочиш, уни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаш тизимини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди.

 

Бекзод Ҳидоятов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться