Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон–Жанубий Корея: АКТ соҳасидаги ҳамкорлик ривожланмоқда

2017-08-15 | Иқтисодиёт

Пойтахтимиздаги Халқаро ҳамкорлик марказида очиқ дастурий маҳсулотларни ривожлантириш бўйича Ўзбекистон – Жанубий Корея форуми бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Корея Республикасининг ахборот технологиялари саноатини ривожлантириш миллий агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда ахборот технологиялари ва очиқ кодли дастурий таъминот яратувчи компаниялар раҳбарлари, ишбилармон доиралар ва олий таълим муассасалари вакиллари иштирок этмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олимжон Умаров, Корея Республикаси Ахборотлашган жамият миллий агентлиги вице-президенти Ким Тэ Юл ва бошқалар мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик кўлами йилдан-йилга кенгайиб бораётганини таъкидлади. Жамиятни ахборотлаштириш, хусусан, эркин ва очиқ кодли дастурий таъминот маҳсулотларидан фойдаланиш бўйича истиқболли ҳамкорлик механизмлари яратилгани томонларнинг муштарак мақсадлари сифатида қайд этилди. 

Мамлакатимизда ўтган йиллар давомида иқтисодиётнинг юқори технологик тармоқларини шакллантириш ва фаол ривожлантириш учун қулай шароит яратилди. Боиси иқтисодий барқарорликка жамиятнинг турли жабҳалари ва иқтисодиёт тармоқларига рақамли технологияларни жорий этмасдан туриб эришиб бўлмайди. Президентимизнинг 2017 йил 30 июндаги “Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони дастурий таъминот соҳасида янги даврни бошлаб берди. 

– Ўзбекистонда ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси такомиллашиб, корхоналарнинг ишлаб чиқариш қуввати ошаётгани, янги технологиялар жорий этилаётгани қувонарли, – дейди Ким Тэ Юл. – Ҳамкорлигимиз доирасида Ўзбекистоннинг бу борадаги интилишларини қўллаб-қувватлаш, “Электрон ҳукумат” тизимини ахборотлаштиришда илғор тажрибаларни таҳлил этиб, дастурий таъминот тизимини ривожлантиришга кўмаклашиш кўзда тутилган. 

Форумда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш йўналишида ҳамкорликни янада ривожлантириш учун икки мамлакат ҳам улкан салоҳиятга эга экани алоҳида қайд этилди. 

Тадбирда Ўзбекистон ва Жанубий Кореяда дастурий маҳсулотлар бозорининг бугунги ҳолати ва истиқболлари, илғор ахборот- коммуникация технологияларини ҳаётнинг турли жабҳаларига янада кенгроқ татбиқ этиш ва бошқа мавзуларда маърузалар тингланди.

 

Улуғбек Шоназаров, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться