Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Темир йўл ривожи – тараққиёт омили

2015-03-20 | Иқтисодиёт

Президентимизнинг 2010 йил 21 декабрдаги "2011-2015 йилларда инфратузилмани, транспорт ва коммуникация қурилишини ривожлантиришни жадаллаштириш тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида Мароқанд-Қарши ва Қарши-Термиз темир йўл участкаларини электрлаштириш лойиҳаси бўйича салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Истиқлол йилларида барпо этилган Тошгузар – Бойсун – Қумқўрғон темир йўл участкасида маҳаллий ҳамда транзит юк ва йўловчи поездларининг қатнови йил сайин кўпайиб бормоқда. Мураккаб шароитли тоғ ҳудудида поездларнинг белгиланган тезликда ҳаракатланишини таъминлаш муҳим вазифа ҳисобланади. Бунда темир йўллар электрлаштиришининг аҳамияти шундаки, аввало, атроф-муҳит мусаффолиги, ёнилғи тежамкорлиги таъминланиб, поездларнинг ҳаракат тезлиги ошади.

Маълумотларга кўра, 2014 йили темир йўлларни электрлаштириш лойиҳасининг биринчи босқич ишлари – 140,8 километрлик Мароқанд – Қарши участкасида тупроқ ишлари якунига етказилган. Электрлаштириладиган темир йўл ёқаларига ўрнатилиши кўзда тутилган 258 дона темир-бетон таянч устунларнинг 201 таси монтаж қилиниб, уларга 3 мингдан ортиқ бирлаштириш ускуналари ўрнатилди. Сим тортилди.

– Электрлаштириш ишлари 325,7 километрли Қарши –Термиз линиясида ҳам давом этмоқда, – дейди "1- энергомонтаж поезди" унитар корхонаси бўлим бошлиғи Сарвар Зарипов. – Хусусан, бу йўналишдаги Тошгузар ва Деҳқонобод станцияларига темир-бетон таянч устунлари ўрнатилди. Қарши – Дашт, Дашт – Шўртан, Шўртан – Тошгузар, Қайирма – Бўзахўр, Жарқудуқ – Деҳқонобод йўналишларида темир-бетон таянч устунлари ўрнатиш ишлари якунланди.

Темир йўлларни электрлаштиришда электр симларини ушлаб турувчи бирлаштириш ускуналари, мустаҳкам металл конструкция ва таянч устунлар асосий қурилиш материаллари ҳисобланади. Илгари бу турдаги маҳсулотлар катта маблағ эвазига хориждан келтирилар эди. Эндиликда улар ўзимизда ишлаб чиқарилмоқда. Пойтахтимиздаги "Binokor temir-beton servis" каби корхоналарда темир-бетон маҳсулотлари, металл конструкциялар, электр симлари учун бирлаштириш ускуналари ишлаб чиқарилаётгани фикримиз тасдиғидир.

Мароқанд – Қарши ва Қарши – Термиз темир йўл участкаларида амалга оширилаётган электрлаштириш ишлари самарасида мазкур темир йўллар жаҳон андозаларига мослашади. Линия бўйлаб хизмат кўрсатиш сифати юксалиб, қўшимча иш ўринлари яратилади. Амалдаги тепловозлар ўрнини замонавий электровозлар эгаллагач, юк ва йўловчи поездлари қатнови бир неча баробар ошади.

Манба: ЎзА

Поделиться