Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Исроил Элчиси билан учрашув
2017-07-26 | Сиёсат
2017 йилнинг 25 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Исроил Давлатининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Кармела Шамирни қабул қилди.
Мулоқот чоғида турли соҳаларда ва шакллардаги Ўзбекистон-Исроил ҳамкорлигининг ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Вазир Ўзбекистондаги деярли тўрт йиллик дипломатик миссияси якунланаётгани муносабати билан Элчининг самаралари фаолиятини ва икки давлат ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга қўшган хиссасини қайд этди.
Ўз навбатида Кармела Шамир мамлакат раҳбарияти ва ТИВга ўзининг Исроилнинг Ўзбекистондаги Элчиси сифатидаги вазифаларини бажаришда кўмак бергани учун миннатдорчилик билдирди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги