Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ШҲТ ишлари бўйича Ҳиндистон Миллий координатори билан учрашув
2017-07-19 | Сиёсат
2017 йилнинг 18 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Тошкент шаҳрига амалий ташриф билан келган Ҳиндистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Департаменти директори, ШҲТ ишлари бўйича Ҳиндистон Миллий координатори Мадҳумита Ҳазарика Бҳагат билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда ШҲТ жорий фаолиятининг кун тартиби, томонларнинг Тошкент шаҳрида турли даражаларда ўтказиладиган бўлажак тадбирларда иштирок этиши масалалари муҳокама қилинди.
М.Ҳазарика Бҳагат ўзининг ШҲТ ишлари бўйича Ҳиндистон Миллий координатори сифатидаги фаолияти бошлангани ҳақида сўзлаб берди ҳамда Ўзбекистон томонига Ҳиндистоннинг ташкилотга тўлақонли аъзолиги тўғрисидаги қарор қабул қилинишида ўз мамлакатини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик изҳор этди
Мазкур сафар доирасида М.Ҳазарика Бҳагатнинг Тошкент шаҳрида жойлашган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитасига ташриф буюриши ва унинг фаолияти билан танишиши ҳам режалаштирилган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги