Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Sportchilarimizdan navbatdagi medallar shodasi

2015-03-18 | Спорт

Сингапурда академик эшкак эшиш бўйича давом этаётган Осиё кубогининг навбатдаги кунида ҳамюртларимиз тўрт кумуш, икки бронза медални қўлга киритди.

Мусобақанинг 500 метр масофага эшкак эшиш бўйича яккалик баҳсларида ҳамюртимиз А.Кудряшов олтин медаль билан тақдирлангани ҳақида хабар берган эдик. Иқтидорли спортчимиз 1000 метр масофага эшкак эшишда ҳам муваффақиятли иштирок этиб, иккинчи ўринни эгаллади. Яна бир ёш спортчимиз Ш.Холмирзаев кумуш медаль соҳибига айланган бўлса, А.Узоқбоев бронза медалига сазовор бўлди.

Мусобақанинг жуфтлик баҳсларида қатнашган А.Абдужабборов ва Т.Раҳматов бронза медални қўлга киритди, тўрт кишилик қайиқда эшкак эшиш баҳсларида иштирок этган А.Яров, А.Краснов, Б.Муродов ва З.Усмонов терма жамоамиз ҳисобига навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди.

Вакилларимиз саккиз кишилик қайиқда эшкак эшиш баҳсларида ҳам муваффақиятли қатнашиб, иккинчи ўринни эгаллади.

Манба: ЎзА

Поделиться