Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон делегациясининг ИҲТ ТИВКда иштирокига доир

2017-07-08 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси 2017 йил 10-11 июль кунлари Абиджан шаҳрида (Кот-д’Ивуар Республикаси) Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 44 сессиясида иштирок этади.

Сессияда 2016-2017 йиллардаги Ўзбекистоннинг ИҲТ ТИВКдаги раислиги якунларини кўриб чиқиш, ташкилот фаолиятига оид қатор масалаларни муҳокама қилиш ва сиёсий, ҳуқуқий, ташкилий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий-гуманитар масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш режалаштирилган.

2016 йил 18 октябрда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг ИҲТ ТИВКнинг Тошкентда бўлиб ўтган 43 сессиясида сўзлаган маърузасида илгари сурилган ташаббусларни қўллаб-қувватлаш учун «Самарқанддаги Имом Бухорий халқаро тадқиқотлар маркази тўғрисида» ва «Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилотининг (ISESCO) Махсус кафедрасини Тошкент ислом университети таркибида ташкил этиш тўғрисида»ги махсус резолюцияларнинг қабул қилиниши кутилмоқда.

ТИВКнинг 44 сессияда раислик Ўзбекистон Республикасидан Кот-д’Ивуар Республикасига расман ўтади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться