Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Адлия вазири сайёр қабулда

2017-06-27 | Жамият

Хабарингиз бор, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан тайёрланган материалда қайд этилишича, мазкур тизимнинг навбатдаги босқичида илк бора соҳалар бўйича мурожаатлар билан ишлашга киришилди. Бу борада 20 июнь куни Ички ишлар вазирлиги Маданият саройида бошланган сайёр қабулда суд, прокуратура, ички ишлар, адлия, солиқ ва божхона масалалари бўйича фуқаролар ва тадбиркорларнинг мурожаатлари бевосита муҳокама қилинди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаатлар бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Шу боис, сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.Худойбергенов, Олий суд раиси К.Комилов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори И.Абдуллаев, ички ишлар вазири А.Азизов, Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.Парпиев, Давлат божхона қўмитаси раиси М.Тоҳирий, адлия вазири М.Икромов фуқаролар ва тадбиркорларнинг мурожаатларини тинглаб, уларга ечим излагани мурожаатчилар учун катта қулайлик бўлди.

Бугунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига келиб тушган мурожаатларнинг 55 минг 416 таси суд органларига тегишлидир. Энг кўп мурожаатлар пойтахтимиз (21,8 фоиз), Тошкент (11,6 фоиз), Фарғона (9,4 фоиз), Қашқадарё (9,3 фоиз), Сурхондарё (9 фоиз) вилоятларидан келган. Мурожаатларнинг катта қисми – 52,2 фоизи судларда фуқаролик ишлари кўрилишига оид.

Айни пайтгача Ички ишлар вазирлигига 93 минг 484, Бош прокуратурага 50 мингдан зиёд, Адлия вазирлигига 43 минг 245, Давлат солиқ қўмитасига 6 минг 273, Давлат божхона қўмитасига 1 минг 41 та мурожаат келиб тушган. Бунда аҳоли ва тадбиркорлар Ички ишлар вазирлигига асосан фуқаролик паспорти (14,6 фоиз), Бош прокуратурага иш ҳақини ундириш (15,1 фоиз), Адлия вазирлигига алимент ундириш (47,8 фоиз), Давлат солиқ қўмитасига солиққа тортиш билан боғлиқ масалалар (22,3 фоиз), Давлат божхона қўмитасига хизматдан ноқонуний бўшатилганлик, хизматга қайта тиклаш, Олий ҳарбий божхона институтига ўқишга кириш (35 фоиз) ҳамда божхона назоратини ўтказиш ва расмийлаштирув (30,1 фоиз) тўғрисида мурожаат қилган.

Мазкур сайёр қабулнинг ўзига хослиги – бунда деярли барча масала, у суд ё прокуратура, ички ишлар ёки адлия, солиқ ёҳуд божхона масалалари бўлишидан қатъи назар, қўшимча ўрганиш ва текширишларни талаб қилади. Суд адолатли ё адолатсиз қарор қабул қилгани, тергов ишларида хато-камчиликлар бор-йўқлиги – буларни аниқлаш, адолатли якуний қарор қабул қилиш учун вақт керак, албатта.

21-23 июнь кунлари бўлиб ўтган сайёр қабулда Адлия вазири М.Икромов тизим ваколатига дахлдор бир қатор масалаларда мурожаат қилган фуқаролар билан мулоқотда бўлиб, уларнинг дардини, муаммоларини эшитди. Кўтарилган масалаларни ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга зарур топшириқлар берди. Ушбу мурожаатлар ҳозирда атрофлича ўрганилмоқда. Унинг натижалари бўйича аризачиларга қонунда белгиланган муддатларда жавоб берилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться