Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон бозорида янги маҳсулот

2017-06-08 | Иқтисодиёт

Пойтахтимизда "Якс" компаниясининг янги маҳсулоти – «Puffix» кўпикли совунининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Ўзбекистон бозорида ягона бўлган янги маҳсулотнинг ишлаб чиқарилиш жараёни, унинг хусусиятлари ва афзалликлари ҳақида сўз юритилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Республика давлат санитария-эпидемиология назорати маркази вакиллари ҳамда "Якс" компанияси мутахассислари иштирок этди. 

– Бутун дунёда сув танқислиги кузатилаётган айни вақтда сувни тежаш борасидаги изланишлар муҳим аҳамият касб этади, – дейди Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг сув хўжалиги илмий-тадқиқот институти ижрочи директори Аҳмад Олимжонов. – Ушбу мақсадга хизмат қилувчи янги маҳсулотларнинг кўпайиши эътиборга молик воқеадир. Синовларда «Puffix» кўпикли совунлари ишлатилганда оддий суюлтирилган совунга нисбатан сувнинг сарфи икки баробарга қисқарди. 

Мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, рақобатни ривожлантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни юксалтириш борасида амалга оширилаётган изчил ишлар самарасида импорт ўрнини босадиган, ички бозорда муқобили йўқ янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми тобора ошмоқда. 

– Кўпикли совунларининг афзалликларидан яна бири унинг қўл ювишга кетадиган вақтни тежашидир, – дейди компания мутахассиси Моҳира Тошпўлатова. – У аллергик реакцияларни келтириб чиқармаслиги билан ҳам аҳамиятли. Истеъмолчи учун қулай яна бир жиҳати бор. Бу унинг тежамли эканидир. Масалан, суюқ совун 160 марта фойдаланишга етса, шундай ҳажмдаги кўпикли совун 530 маротаба ишлатишга етади. 

Таъкидлаш жоизки, айни пайтда савдо тармоқлари маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан таклиф этилаётган турли санитария-гигиеник буюмлар ва маиший кимё воситалари билан тўла. Маҳсулотлар хилма-хиллигидан кўз қувнайди ва улар сифат жиҳатидан бир-биридан қолишмайди. Бу ишлаб чиқарувчиларимиз бозорда ўз мавқеини ошириб бораётганидан далолат беради. 

Тақдимотда маҳсулот истеъмолчилар учун ҳамёнбоп нархларда бўлишида махсус патентланган дозаторнинг ўрни алоҳида эканлиги қайд этилди. Бир қарашда техник қисм маҳсулот нархини ошираётгандай кўринсада, аслида кўпиртирилган совун суюқлигини бир меъёрда чиқарилишини таъминлагани сабаб маҳсулот камчиқим бўлади. Дозатордан чиққан суюқликда одатдагидан кўра, икки баробардан ортиқ миқдорда кам совун сарф бўлади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, оддий совундан ҳар сафар фойдаланилганда махсус қопқоқ орқали 1,5-2,0 граммдан суюқлик сарфланса, янги маҳсулотда махсус дозатор орқали 0,75 грамм аралашма чиқарилади. 

Етти йилдан буён фаолият юритаётган корхонада ювиш воситасининг янги турларини тайёрлаш борасида изланишлар давом этмоқда, янги иш ўринлари яратиш чоралари кўрилмоқда.

 

Сайёра Шоева, Ёлқин Шамсиддинов (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться