Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Баркамол авлод – 2017: дастлабки медаллар сузиш спорти усталарида

2017-05-26 | Спорт

Жиззах шаҳрида давом этаётган “Баркамол авлод – 2017” спорт ўйинларининг дастлабки медаллари сузиш бўйича иштирокчиларга насиб этди.

“Сўғдиёна” универсал спорт мажмуасида “Баркамол авлод – 2017” саралаш босқичларидан муваффақиятли ўтган энг сара спортчилар брасс, чалқанча, баттерфляй, эркин ҳамда аралаш эстафета усулларида сузиш бўйича ўзаро куч синашди. Иштирокчилар орасида мамлакат биринчиликлари, халқаро турнирлар ғолиб ва совриндорлари борлиги мусобақаларнинг муросасиз ўтишини таъминлади. 

Қизлар ўртасида эллик метрга баттерфляй усулда сузиш баҳсларида қашқадарёлик Фотима Амилова марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтиб, олтин медаль соҳиби бўлди. Шу масофага ўсмирлар ўртасидаги мусобақаларда андижонлик Зуфар Абдулазизов биринчи ўринни эгаллади. 

– Ушбу мусобақа менинг ҳаётимда энг унутилмас воқеа бўлиб қолади, – дейди қашқадарёлик Ф.Амилова. – Давлатимизнинг катта эътибори ва ғамхўрлиги туфайли биз, ёшлар учун спортнинг барча турлари, хусусан, яқин ўтмишда қишлоқ қизларига деярли бегона бўлган сув спорти билан шуғулланиш учун қулай шароитлар яратилган. Ана шу имкониятлардан унумли фойдаланиб, “Баркамол авлод” мусобақаларида ғолиб бўлганимдан бахтиёрман. 

Ўсмирлар ва қизлар ўртасида эллик метрга чалқанча усулда сузиш баҳсларида пойтахтлик спортчилар Ирина Ушакова ва Алексей Тарасенко шоҳсупанинг юқори поғонасидан жой олди. 

Юз метрга баттерфляй усулда сузишда қорақалпоғистонлик Маржина Ўразимбетова ва пойтахтлик Артём Козлюк энг яхши натижа қайд этди. 

Икки юз метрга эркин усулда сузиш баҳсларида андижонлик Шаҳноза Содиқова ва Навоий вилояти вакили Олимжон Одилов ғолиб чиқди. Қизлар ўртасида аралаш эстафета мусобақасида Қашқадарё вилояти, ўғил болалар ўртасида Тошкент шаҳри жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди. 

Сузиш бўйича мусобақаларнинг биринчи куни натижаларига кўра, энг кўп очко жамғарган Тошкент шаҳри жамоаси биринчи, андижонликлар иккинчи, кашқадарёликлар учинчи ўринни эгаллашди. Мусобақалар якунида ғолибларга диплом ва совғалар топширилди.

 

Зиёдулла Жонибеков, Тошқул Бекназаров, Ёлқин Шамсиддинов, Шерзод Назаров (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться