Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тўрт боксчимиз Осиё чемпиони

2017-05-06 | Спорт

Тошкентдаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида давом этаётган Осиё чемпионатининг финал жангларида тўрт боксчимиз шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. 

Чемпионатнинг дастлабки финал жангида 56 килограмм вазн тоифасида Муроджон Аҳмадалиев хитойлик Жявей Жанг билан учрашди ва ғалаба қозонди. Вазни 60 килограмм бўлган Элнур Абдураимов олтин медаль учун беллашувда ҳиндистонлик Шива Тападан устун келди. 

75 килограмм оғирликдаги чарм қўлқоп усталари ўртасидаги финал жангида Исроил Мадримов Жанубий Корея вакили Донг Юнг Ли билан рақобатлашди ва олтин медалга сазовор бўлди. Бектемир Мелиқўзиев 81 килограмм вазн тоифасида қозоғистонлик Ерик Алжановни мағлуб этди. 

 
Жавоҳир Тошхўжаев, Темур Мамадаминов (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться