Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Олмазор туманида янги саноат зонаси ташкил этилади

2017-04-21 | Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Олмазор туманидаги “Оникс Тошкент” масъулияти чекланган жамиятига ташриф буюрди. 

Корхона Марказий Осиёда ягона бўлиб, бир суткада 20 тонна натрий-кальцийлик замонавий шиша идишлар ишлаб чиқаради. Европанинг етакчи мамлакатларида ишлаб чиқарилган замонавий дастгоҳлар билан жиҳозланган корхонада 200 киши меҳнат қилади. 

Президентимиз корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар намуналарини кўздан кечирди. 

Давлатимиз раҳбарига 2017-2018 йилларда Олмазор туманининг саноат ва хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича лойиҳа кўрсатилди. Унда аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлаш, бўш турган ва қурилиши тугалланмаган бинолар ва иншоотлардан самарали фойдаланиш кўзда тутилган. 

Шавкат Мирзиёев тумандаги бўш турган бинолардан самарали фойдаланиш, улар базасида замонавий ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берди. 

“Ўзсаноатқурилишбанк” , “Асакабанк”, Халқ банки, Ўзмиллийбанк, “Ипотека-банк” “Ипак йўли” банклари томонидан Олмазор туманида ишга туширилаётган янги лойиҳаларга имтиёзли кредитлар ажратилмоқда. “Арт вуд груп” МЧЖ томонидан ёғоч маҳсулотларидан ЛДСП ва ЛМДФ ишлаб чиқариш лойиҳаси шулардан бири. Корхона маҳсулотларидан замонавий мебель ва буюмлар тайёрлашда фойдаланилади. “Ижод-ижод” хусусий корхонаси сопол буюмлар, “Euroasia Аlliance Тeks" МЧЖ дағал ип газлама, “Станко Строитель” МЧЖ металл ва ёғочга ишлов берадиган дастгоҳлар ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. 

“Интер капитал” МЧЖга қарашли бўлган бино ва иншоотларда дори воситалари ишлаб чиқариш, “Галеника” МЧЖда эса йилига 60 дан ортиқ турдаги 225 миллион дона таблетка, капсула, саше ва бошқа импорт ўрнини босувчи дори воситалари ишлаб чиқарилади. 

Президентимиз мазкур лойиҳаларни ишга тушириш муддати ва яратиладиган иш ўринлари билан қизиқди. 

Лойиҳаларда қурилиш материаллари, ёғоч, металл, полистеролбетон плиталари, ойнани қайта ишлаш, махсус ишчи кийимлари, қандолатчилик маҳсулотлари, тиббиёт буюмлари, нон ва нон маҳсулотлари, озиқ-овқат, енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўзда тутилган. 

 
Абу Бакир Ўрозов, Сарвар Ўрмонов (сурат), ЎзА 

Манба: ЎзА

Поделиться