Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Шавкат Мирзиёев: Ҳар бир лойиҳадан асосий мақсад – халқимиз турмуш фаровонлигини янада юксалтиришдир

2017-04-14 | Сиёсат

Давлатимиз раҳбари Самарқанд вилоятига ташрифи давомида Қўшработ туманида ҳам бўлди. Тумандаги “Оқтепа” қишлоқ фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган учрашувда тоғолди ҳудудларида 2017-2018 йилларда ёнғоқзор ва узумзорлар, 2017-2021 йилларда чорва боқишни ташкил қилиш, туманда ичимлик суви таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 мартдаги “Деҳқон хўжаликлари ва аҳолининг томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, сувга чидамли, экспортбоп дарахт плантацияларини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд вилоятининг Жомбой, Иштихон, Каттақўрғон, Пастдарғом, Пайариқ, Самарқанд, Ургут ва Қўшработ туманларининг тоғолди ҳудудларида 2017-2018 йилларда 4 минг 211 фермер хўжалиги ташкил этилади. Фермер хўжаликларида 5,7 минг гектар ёнғоқзор ва 13 минг гектар токзорлар барпо этиш режалаштирилган. 

Биргина 2017 йилда 2,5 минг гектар ёнғоқзор, шундан 2,1 минг гектар интенсив, 6,6 минг гектар токзордан 1,3 минг гектар интенсив токзорлар барпо этилиши мўлжалланган. 

Бу лойиҳаларни амалга ошириш учун 271 миллиард сўм ва 8,4 миллион доллар миқдоридаги маблағлар сарфланиши кўзда тутилган. Бу қўшимча 15 минг тонна ёнғоқ ва 50 минг тонна узум маҳсулотлари экспорт қилиш имкониятини яратади. 2017-2018 йиллар давомида 26 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилади. 

Шундай ёнғоқзорлардан бири «Оқтепа унумдор замин» фермер хўжалигида барпо этилади. Президентимиз нуронийлар билан бирга бу ерга ёнғоқ кўчати ўтқазди. 

Мамлакатимизнинг барча жойларида бўлгани сингари Самарқандда ҳам ҳали фойдаланилмаган имкониятлар кўп. Уларни ишга солиб, қўшимча даромад топиш, халқимиз фаровонлигини янада ошириш мумкин. Бунинг учун самарали ҳаракат қилиш, одамларда тадбиркорлик фаолиятига бўлган қизиқишни кучайтириш, томорқадан унумли фойдаланиш керак, деди давлатимиз раҳбари. 

Қўшработ туманида 2017-2021 йилларда аҳоли, фермер ва деҳқон хўжаликларида 10 минг бош эчки ва 5 минг бош қўй боқишни ташкил қилиш лойиҳаси ҳам йирик лойиҳалардан. Қиймати 7,7 миллиард сўм бўлган мазкур лойиҳада Россиядан 10 минг бош наслли эчки, Сурхондарё, Қашқадарё, Навоий ва Тошкент вилоятларидан 5 минг бош ҳисори қўйларни сотиб олиш мўлжалланган. 

Биринчи Президентимизнинг 2015 йил 18 декабрдаги қарорига мувофиқ, халқаро молия институтлари – ОПЕК ҳамда Саудия Арабистони тараққиёт жамғармалари томонидан Ўзбекистон иштирокида 2016-2018 йилларда Қўшработ тумани ичимлик суви таъминотини яхшилашга қаратилган умумий қиймати 36,4 миллион долларлик лойиҳанинг амалга оширилиши белгиланган. 

Лойиҳа амалга оширилгач, 77 қишлоқ фуқаролар йиғинида 49 сув олиш иншооти қурилади, 6 таси реконструкция қилинади. 408,1 километр магистрал сув қувурлари ва тармоқлари қурилиши амалга оширилади. 

Бундан ташқари лойиҳага 110 сув олиш қудуғини бурғулаш ва реконструкция қилиш, 16,1 километр узунликдаги сув иншоотларини ҳимоя деворлари билан ўраш, 164 қудуқ насосини ўрнатиш, 14 автоматлаштирилган насос станциясини қуриш, 55 комплект электр трансформатор, 3 қуёш генератори ҳамда 52 дизел генераторларини ўрнатиш, 24,5 километр узунликдаги ташқи электр таъминоти тизими билан таъминлаш киритилган. 

Давлатимиз раҳбари Қўшработда экспортбоп мевалар экиш, чорвачиликни ривожлантириш, бунинг учун аҳолига кредит маблағлари ажратиш зарурлигини таъкидлади. 

Туманда жунни қайта ишлаш фабрикаси қуриш, Самарқанд ва Оқдарё туманларида 2017 йилда қурилиши режалаштирилган замонавий иссиқхона мажмуалари лойиҳалари тақдимоти ҳам ўтказилди. 

 
Умар Асроров, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться