Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Самарқандда гастрономик фестиваль
2022-10-06
7-8 октябрь кунлари Самарқандда Халқаро гастрономик фестиваль бўлиб ўтади. Унда ошпазлар танлови ва санъаткорлар чиқишлари ўтказилиши режалаштирилган. Шунингдек, тадбир доирасида меҳмонлар турли хил таомлардан татиб кўриш имконига ҳам эга бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилаётган тадбир мамлакатимизнинг гастрономик салоҳиятини оммалаштиришга, миллий ошпазлик анъаналарини тарғиб қилиш орқали сайёҳлар оқимини оширишга йўналтирилган.
Тадбир доирасида ошпазлар танлови ҳам ўтказилади. Унда хорижий мамлакатлар ва Ўзбекистоннинг турли вилоятларидан ошпазлар жамоалари, умумий овқтланиш масканларида чет эл сайёҳларига хизмат кўрсатувчи ошпазлар қатнашади. Ҳайъат аъзолари томонидан энг мазали таомлар баҳоланиб, сара ошпазлар аниқланади. Фестиваль якунида ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.
Роман БОНДАРЧУК
Манба: ЎзА