Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш тадбири шиори ва логотипини ишлаб чиқиш бўйича танлов
2020-03-11
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш тадбири тарғиботи ва ахборот материалларида асосий индентификатор сифатида фойдаланиладиган замонавий, оригинал ва осон таниладиган энг яхши логотип ва шиор учун танлов эълон қилади.
Танловда кимлар иштирок этиши мумкин?
Танловда фуқаролигидан қатъий назар 16 ёшга тўлган жисмоний шахслар, профессионал реклама компаниялари ва агентликлар вакиллари ўз таклифларини тақдим этишлари мумкин.
Танловда иштирок этиш учун қуйидаги маълумот ва ҳужжатларни тақдим этиш лозим:
- белгиланган намунадаги ариза;
- танловга тақдим этиладиган лойиҳаларнинг қисқача тавсифи;
- лойиҳаларнинг электрон шакли (логотип: логотип-TIFF, PSD ёки JPEG 1500 px шиор: word ҳамда JPEG 1500 px форматида).
Танловда иштирок этиш учун аризалар танловнинг расмий электрон почтаси tanlov@stat.uz га юборилиши керак.
Лойиҳаларни ўрганиш мезонлари:
ижро эстетикаси.
Лойиҳалар танлов ишчи гуруҳи томонидан кўриб чиқилади ва энг яхши лойиҳалар танлаб олинади. Танловда ғолиб деб топилган лойиҳа муаллифлари тақдирланади.
Танловда иштирок этиш бўйича таклифлар 2020 йил 30 мартига қадар қабул қилинади.
Танлов натижаси 2020 йил апрель ойининг биринчи ўн кунлигида эълон қилинади.
Танлов низоми
Маълумот учун: Телефон: +99871 230 80 63.
Электрон почта манзили: tanlov@stat.uz
Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги