Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Порталдаги ўзгаришлар

Янги саҳифа ишга тушди

28.07.2016Порталдаги ўзгаришлар

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш орқали коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш мақсадида Ҳукумат Порталида янги “Коррупцияга қарши курашишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар” бўйича алоҳида саҳифа ишга тушди. Мазкур саҳифа орқали фойдаланувчиларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.03.2016 йилдаги «Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 62-сонли қарори, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг "Коррупцияга қарши конвенция"си каби норматив – ҳуқуқий ҳужжатлар билан танишиш имконияти тақдим этилади.

Давлат органларининг электрон почталари саҳифаси яратилди

21.07.2016Порталдаги ўзгаришлар

Мазкур саҳифада барча давлат ва хўжалик бошқарув органларининг электрон почта манзиллари тақдим этилган.

Янги ҳавола ишга тушди

10.04.2016Порталдаги ўзгаришлар

Ҳукумат Порталида 2016 йил “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилиниши муносабати билан янги “Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аёллар манфаатларини ҳимоя қилишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати” га ҳавола ишга тушди. Мазкур ҳавола орқали фойдаланувчилар эътиборига 90 дан ортиқ норматив – ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати тақдим этилади.

Ҳукумат Порталида янги “Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар” саҳифаси ишга тушди

10.03.2016Порталдаги ўзгаришлар

Мазкур саҳифада фойдаланувчилар эътиборига ўз кучини йўқотган норматив – ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати тақдим этилади, ҳозирги кунда фойдаланувчилар учун мазкур саҳифа орқали сўнги 3 ой ичида ўз кучини йўқотган норматив – ҳуқуқий ҳужжатлар билан танишиш имконияти яратилган. 

Эълонлар

25.12.2015Порталдаги ўзгаришлар

Ҳукумат порталида мамлакатимиздаги энг долзарб маълумотлар ва эълонларни ёритиб боришга мўлжалланган "Эълонлар" рукни ишга туширилди.

Кўп бериладиган саволлар виджети билан қўшилди

13.11.2015Порталдаги ўзгаришлар

Қорақалпоқ тилида барча давлат органлари киритилди

18.08.2015Порталдаги ўзгаришлар

Қорақалпоқ тилида барча давлат органлари киритилди

Вазирлик ва идораларнинг ишонч телефонлари

15.07.2015Порталдаги ўзгаришлар

Фойдаланувчилар учун қулайлик яратиш мақсадида вазирлик ва идораларнинг ишонч телефон рақамлари саҳифаси киритилди.

Ҳукумат портали қорақалпоқ тилида

27.05.2015Порталдаги ўзгаришлар

Ҳукумат порталининг қорақалпоқ тилидаги талқини ишга туширилди.

2 та янги видео

22.05.2015Порталдаги ўзгаришлар

"Видеогалерея" саҳифасида уч тилда 2 та янги видео (“Шарқ гавҳари” ва “Замонавий уй-жой қурилиши”) жойлаштирилди.