Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Янги саҳифа ишга тушди
2016-07-28
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш орқали коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш мақсадида Ҳукумат Порталида янги “Коррупцияга қарши курашишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар” бўйича алоҳида саҳифа ишга тушди. Мазкур саҳифа орқали фойдаланувчиларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.03.2016 йилдаги «Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 62-сонли қарори, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг "Коррупцияга қарши конвенция"си каби норматив – ҳуқуқий ҳужжатлар билан танишиш имконияти тақдим этилади.