Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Порталдаги ўзгаришлар

Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!

Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!

17.08.2020Порталдаги ўзгаришлар

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 29 йиллигини муносиб кутиб олиш ва қизиқарли равишда нишонлаш учун ҳамда “Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишларни атрофлича ёритиб бориш мақсадида Ҳукумат Порталида алоҳида саҳифа ишга тушди.

Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари

16.06.2020Порталдаги ўзгаришлар

Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали бош саҳифаси "Билиш фойдали" рукнида "Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари" рўйхатига ўтиш ҳаволаси яратилди.

"Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси

09.01.2020Порталдаги ўзгаришлар

Ҳукумат Порталининг "Давлат органлари" бўлимида янги "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси ишга тушди. Ушбу саҳифада Давлат органлари ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларига ҳаволалар рўйхати келтирилган.

Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!

Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!

09.07.2019Порталдаги ўзгаришлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлда “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.  Мазкур қарор билан халқимизнинг асрий орзуси бўлган, Ватанимизнинг неча минг йиллик тарихида мутлақо янги саҳифа очган, мамлакатимизни халқаро ҳамжамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзосига айлантирган Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишларни атрофлича ёритиб бориш ҳамда “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишларни атрофлича ёритиб бориш мақсадида Ҳукумат Порталида алоҳида саҳифа ишга тушди.

«Очиқ бюджет» саҳифаси

02.07.2018Порталдаги ўзгаришлар

Ҳукумат Порталида янги «Очиқ бюджет» саҳифаси ишга тушди. Ушбу саҳифада Давлат бюджети очиқлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан қисқача маълумот келтирилган.

Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!

28.06.2018Порталдаги ўзгаришлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 июнда “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.  Мазкур қарор билан халқимизнинг асрий орзуси бўлган, Ватанимизнинг неча минг йиллик тарихида мутлақо янги саҳифа очган, мамлакатимизни халқаро ҳамжамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзосига айлантирган Ўзбекистон мустақиллигининг йигирма етти йиллигини муносиб кутиб олиш ва нишонлаш ҳамда “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишларни атрофлича ёритиб бориш мақсадида Ҳукумат Порталида алоҳида саҳифа ишга тушди.

«Очиқ Ҳукумат» саҳифаси

30.08.2017Порталдаги ўзгаришлар

Ҳукумат Порталида янги «Очиқ Ҳукумат» саҳифаси ишга тушди. 

Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!

27.08.2017Порталдаги ўзгаришлар

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 26 йиллигини муносиб кутиб олиш ва тантанали равишда нишонлаш учун ҳар томонлама қизғин тайёргарлик кўриш ҳамда “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишларни атрофлича ёритиб бориш мақсадида Ҳукумат Порталида алоҳида саҳифа ишга тушди.

Коррупцияга қарши кураш

29.03.2017Порталдаги ўзгаришлар

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш орқали коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш мақсадида Ҳукумат Порталининг "Видеогалерея" саҳифасида Коррупцияга қарши кураш мавзусида 3 та янги видео жойлаштирилди.

“Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!”

29.07.2016Порталдаги ўзгаришлар

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллигини муносиб кутиб олиш ва тантанали равишда нишонлаш учун ҳар томонлама қизғин тайёргарлик кўриш ҳамда “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишларни атрофлича ёритиб бориш мақсадида Ҳукумат Порталида алоҳида саҳифа ишга тушди.