Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!
2018-06-28
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 июнда “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Мазкур қарор билан халқимизнинг асрий орзуси бўлган, Ватанимизнинг неча минг йиллик тарихида мутлақо янги саҳифа очган, мамлакатимизни халқаро ҳамжамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзосига айлантирган Ўзбекистон мустақиллигининг йигирма етти йиллигини муносиб кутиб олиш ва нишонлаш ҳамда “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишларни атрофлича ёритиб бориш мақсадида Ҳукумат Порталида алоҳида саҳифа ишга тушди.