Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳукумат таркибида ўзгаришлар

Турдимов Эркинжон Оқбутаевич Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига тайинланди

14.01.2019Ҳукумат таркибида ўзгаришлар

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 15-банди ва 102-моддаси ҳамда 2019 йил 11 январдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ Турдимов Эркинжон Оқбутаевич Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига тайинланди.

Маматов Акмал Алишерович​ Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича Давлат қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди

19.11.2018Ҳукумат таркибида ўзгаришлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 ноябрдаги ПҚ-4010-сон қарорига мувофиқ Маматов Акмал Алишерович Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича Давлат қўмитаси раиси ўринбосари - “Геоинновация маркази” давлат унитар корхонаси директори лавозимига тайинланди.

Бузрукхонов Сарвархон Мунавархонович​ Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди

07.11.2018Ҳукумат таркибида ўзгаришлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 ноябрдаги қарорига мувофиқ Бузрукхонов Сарвархон Мунавархонович​ Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Мирзаев Зойир Тоирович Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг ўринбосари лавозимидан озод этилди

06.11.2018Ҳукумат таркибида ўзгаришлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 октябрдаги ПФ-5563-сон фармонига мувофиқ Мирзаев Зойир Тоирович​ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг ўринбосари - Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплекси раҳбари лавозимидан озод этилди.

Содиқов Шухрат Муҳаммаджонович Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимига тасдиқланди

13.08.2018Ҳукумат таркибида ўзгаришлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 августдаги ПФ-5508 сонли фармонига мувофиқ Содиқов Шухрат Муҳаммаджонович​ Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимига тасдиқланди.

Ахмедхаджаев Азим Исраилович Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимидан озод этилди

13.08.2018Ҳукумат таркибида ўзгаришлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 августдаги ПФ-5506-сон фармонига мувофиқ Ахмедхаджаев Азим Исраилович​ бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимидан озод этилди.

Абдухакимов Азиз Абдукахарович Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига тасдиқланди

01.06.2018Ҳукумат таркибида ўзгаришлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 майдаги ПФ-5450 сонли фармонига мувофиқ Абдухакимов Азиз Абдукахарович​ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, спорт ва туризм масалалари комплекси раҳбари лавозимига тасдикланди, шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди.

Шарифжон Фузаилович Мўминджанов Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди

31.05.2018Ҳукумат таркибида ўзгаришлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 майдаги қарорига биноан Мўминджанов Шарифжон Фузаилович Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Акмалов Қахрамон Валиевич Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг ўринбосари лавозимидан озод этилди

28.05.2018Ҳукумат таркибида ўзгаришлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 майдаги ПФ-5448 фармонига мувофиқ Акмалов Қахрамон Валиевич Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг ўринбосари - Таълим, солиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси раҳбари лавозимидан бошқа ишга ўтгани муносабати билан озод этилди.

Акрамов Жасур Қосимович Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси лавозимига тайинланди

25.04.2018Ҳукумат таркибида ўзгаришлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги 3670-сонли қарорига мувофиқ Акрамов Жасур Қосимович Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси лавозимига тайинланди.