Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Туркий давлатлар ташкилотининг I саммити

2022-11-11

2022 йил 11 ноябрь куни Самарқандда жорий йилнинг асосий сиёсий воқеаларидан бири бўлиб ўтади – Ўзбекистон Туркий давлатлар ташкилотининг (ТДТ) биринчи саммитини қабул қилади.

Ташкилотга Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон аъзо, Венгрия ва Туркманистон  эса кузатувчи мақомига эга.

Туркий давлатлар ташкилоти 2009 йил 3 октябрь куни Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (Туркий кенгаш) номи остида  ташкил этилган.

2021 йил 12 ноябрь куни Ташкилотнинг Истанбулда ўтказилган VIII саммитида  Кенгаш номини Туркий давлатлар ташкилоти деб ўзгартириш бўйича қарор қабул қилинган.

Истанбул саммитида сўзга чиққан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий кенгаш номини Туркий давлатлар ташкилоти деб ўзгартириш тўғрисидаги қарор ҳамкорлигимизни янада ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратишига ишонч билдирди. Ушбу муҳим қадам ташкилот фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаради, халқаро майдондаги роли ва нуфузини сезиларли даражада оширади.

«Дунё» АА веб-сайтида ташкил этилган  «Ўзбекистон ва ТДТ» рукни орқали ўқувчилар Туркий давлатлар ташкилоти фаолиятига оид сўнгги янгиликлар билан танишиш имкониятига эга бўлади.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться