Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивали

2022-05-07

Жорий йилнинг 7-8 май кунлари Бойсун туманидаги “Солим Паданг” қишлоғида халқимизнинг кўп асрлик қадриятлари ва анъаналарини ўзида тараннум этувчи “Бойсун баҳори” очиқ фольклор фестивали бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 февралдаги “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан мамлакатимизда фаолият юритаётган 200 дан ортиқ фольклор жамоалари мазкур тадбирда иштирок этади. 
 
Байрам доирасида миллий кураш, этноспорт, веломарафон, улоқ-кўпкари, барг улоқтириш, арқон тортиш, чилак ва бошқа халқ ўйинлари бўйича мусобақалар ўтказиш режалаштирилган.
 
Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Маданият вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан фолклор фестивалини юқори савияда ўтказишга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда.
 
Фестиваль якунида энг яхши фольклор-этнографик ва энг яхши ўтов-уй ўрнатган жамоалар, спорт ва халқ ўйинлари ғолиблари муносиб тақдирланади.
 
Маълумот учун: бутун дунё халқлар меҳр қўйган мафтункор Бойсун ЮНЕСКО томонидан “Инсониятнинг оғзаки ва номоддий маданий мероси” дурдонаси сифатида эътироф этилган ва 2008 йилда ташкилот томонидан “Инсониятининг номоддий маданий мероси” Репрезентатив рўйхатига киритилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться