Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Шарқ тароналари” X халқаро мусиқа фестивали

2015-08-25

Аллақачон оммавий байрам тусига кирган мазкур фестивал Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг ташаббуслари билан 1997-йилдан бери ЮНЕСКО шафелигида ўтказиб келинмоқда.

“Шарқ тароналари” Х халқаро мусиқа фестивали Республика маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги, Миллий телерадиокомпанияси, “Ўзбекнаво” эстрада уюшмаси, давлат бастакорлар уюшмаси ва Самарқанд вилоят ҳокимлигининг кўмагида ҳар икки йилда бир маротаба ўтказилади.

Фестивалнинг асосий мақсади ва вазифалари қуйидагилардан иборат: миллий мусиқа санъати дурдоналарини кенг оммалаштириш, сақлаш ва мукаммаллаштириш, ўсиб келаётган ёш авлодни миллий анъаналарга муҳаббат руҳида тарбиялаш, халқаро маданий алоқаларини янада кенгайтириш.

“Шарқ тароналари” мусиқа фестивали дастури доирасида турли давлатлардан келган миллий мусиқа ижрочилиги намуналари намойиши, шунингдек, мусиқашунослар, композитор ва ижрочилар иштирокидаги илмий-амалий анжуман ўтказиш режалаштирилган.

Дунё халқлари анъанавий мусиқа санъатининг сержило дурдоналарини ўзида жамлаган “Шарқ тароналари” мусиқий фестивалининг ранг-баранг дастури, йилдан-йилга, нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиё минтақаси, ҳамда фестивалда қатнашувчи мамлакатлар учун ҳам муҳим тадбирга айланиб бормоқда.

Поделиться