Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистонга Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирининг ташрифи
2018-08-04
2018-йилнинг 4-август куни Ҳиндистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сушма Сварадж Тошкентга ташриф буюради.
Ҳиндистон делегациясининг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда
Ташриф дастуридан шунингдек Ҳиндистон ТИВ раҳбарининг Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Ҳукумати ва Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти билан учрашувлари ва музокаралари ҳам ўрин олган бўлиб, мазкур тадбирлар давомида Ўзбекистон – Ҳиндистон ҳамкорлигини янада ривожлантиришнинг амалий жиҳатларини, шунингдек халқаро кун тартибининг долзарб масалаларини муҳокама қилиш кўзда тутилган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги