Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон-Украина иқтисодий форуми

2018-06-06

Мамлакатимизнинг Украинадаги дипломатик ваколатхонаси ташаббуси билан 2018 йилнинг 6 июнь куни Киев шаҳрида “Ўзбекистон ва Украина: иқтисодий алоқаларни ривожлантириш истиқболлари" мавзусида Ўзбекистон-Украина иқтисодий форуми бўлиб ўтади.

Форум доирасида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, хусусан тўқимачилик, поябзал-чарм, электр техника, озиқ-овқат маҳсулотлари, қурилиш маҳсулотлари, кимё ва нефть-кимё маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилади.

Бу форумда иштирок этиш учун икки мамлакат бизнес вакиллари ва Ўзбекистоннинг Жиззах, Навоий, Қашқадарё, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари раҳбарлари, Украинанинг Львов, Запорожье, Харьков, Суми, Херсон ва Киев вилоятлари маъмуриятлари раҳбарлари таклиф қилинади.

Ўзбекистон-Украина иқтисодий форуми ишида иштирок этишни истаганлар, Ўзбекистон Республикасининг Элчихонаси билан қуйидаги маълумотлар орқали боғланишлари мумкин:

Санжар Қосимов, Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги Элчихонаси савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси, тел.: +38-044-501-4181, +38-067-320-4303, e-mail: embassy@uzbekistan.org.ua.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться