Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси

2016-07-16

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 1 июндаги “Халқаро мева-сабзавот ярмаркасини ташкил этиш ва уни ҳар йили ўтказиб туриш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ўтказилади.

Халқаро мева-сабзавот ярмаркасини ўтказишдан асосий мақсад:

янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга олиб чиқишнинг замонавий халқаро талаблари ва стандартларига мос келадиган самарали, шаффоф бозор механизмини шакллантириш;

Ўзбекистонда экологик соф, истеъмолбоп хусусиятлари бўйича тенги йўқ сабзавот, мева, узум ва полиз маҳсулотлари етиштиришнинг ғоят катта имкониятлари, шунингдек, уларнинг саноат асосида қайта ишланган тайёр сифатли маҳсулотлари тўғрисида чет эллардаги қайта ишловчи ва савдо компанияларини кенг хабардор қилиш;

ҳамкор шерикларни излаш ва улар ўртасида мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб бериш шартномаларини тузишда қулай шарт-шароитлар яратиш ва бу борада ҳар томонлама кўмаклашиш, мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчилар, қайта ишлаш корхоналари ҳамда чет эллардаги импорт қилувчи компаниялар, дунёга машҳур маркетинг тузилмалари ўртасида барқарор, узоқ муддатли кооперацион алоқалар тизимини шакллантириш;

жаҳон мева-сабзавот маҳсулотлари бозорининг ривожланиш тенденциялари ва истиқболларини чуқур таҳлил этиш, мамлакатимизнинг маҳсулот етиштирувчилари ва қайта ишловчи корхоналарини ташқи бозорларда доимий харидоргир бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқаришга, навбатдаги йил ва ўрта муддатли истиқболга мўлжалланган буюртмалар портфелини шакллантиришга йўналтириш мақсадида уларни кенг кўламда хабардор қилиш.

Мазкур ярмарка жорий йил 12.07-14.07 кунлари Тошкент шаҳрида «Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазма компанияси» АЖнинг кўргазма майдонларида ташкил этилади.

Поделиться