Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Республика илмий-амалий конференцияси

2016-04-09

«АМИР ТЕМУР ВА ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИДАГИ ИЛМ-ФАН ВА МАДАНИЯТ РИВОЖИНИНГ ЖАҲОН ТАМАДДУНИДАГИ ЎРНИ» мавзусидаги Республика илмий-амалий конференцияси

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси

Темурийлар тарихи давлат музейи

Халқаро Амир Темур жамоат фонди

Тошкент давлат шарқшунослик институти хузуридаги

Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари маркази,

«АМИР ТЕМУР ВА ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИДАГИ ИЛМ-ФАН ВА МАДАНИЯТ РИВОЖИНИНГ ЖАҲОН ТАМАДДУНИДАГИ ЎРНИ» мавзусидаги

Республика илмий-амалий конференцияси

АХБОРОТ ХАТИ

Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 680 йиллиги муносабати билан 2016 йил 9 апрелда ЎзР ФА Темурийлар тарихи давлат музейида «Амир Темур ва Темурийлар давридаги илм-фан ва маданият ривожининг жаҳон тамаддунидаги ўрни» мавзусида Республика илмий-амалий конференцияси ўтказилади. Анжуман Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 11 январдаги 07-07/1-655-сонли топшириғига мувофиқ ва ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 январдаги “Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техникавий анжуманлар тўғрисида” ги 33-ф-сонли фармойишига асосан ташкил қилинмоқда.

Музей маъмурияти Амир Темур ва Темурийлар даври тарихи бўйича кўзга кўринган мутахассис олимлар билан бир қаторда, шу соҳада илмий изланишлар олиб бораётган катта илмий ходим-изланувчилар, магистрантлар ва мустақил тадқиқотчиларни конференцияда иштирок этишга таклиф қилади.

Маърузалар учун қуйидаги йўналишлар белгиланган:

Темурийлар давридаги илм-фан ва маданият ривожини ўрганиш ва муаммолар;

Темурийлар давридаги манбаларининг ўрганишнинг умумий масалалари

Конференция талаблари:

Муаллиф ҳақида маълумот (муаллифнинг тўлиқ ФИО, иш жойи, илмий даражаси ва лавозими, тел. e-mail манзили);

Мақола хажми 5-10 бет, матнлари MS WORD, Times New Roman,

14 кегель, сатрлар ораси 1,5 интервал, варақнинг чап томонидан

3 см, ўнгдан 1,5 см, юқори ва пастдан 2 см бўлиши керак.

Мақола ҳавола (сноска)ларидаги адабиётлар тўлиқ ёзилиши керак.

Мақоланинг рус ва инглиз тилларидаги қисқача аннотацияси.

Маъруза мавзулари конференция дастурига киритиш учун 2016 йил 20 февралгача музей катта илмий ходими Азизжон Шарипов (+99893 537-13-50, aziz-sharipov@umail.uz) томонидан қабул қилинади.

Маъруза матнлари 1 нусха қоғоз ва электрон шаклларда қабул қилинади ҳамда музей Илмий кенгаши тавсияси асосида тўпламда чоп этилади.

Кечиктирилган ва талаблар бўйича тайёрланмаган, анжуман мавзусига тўғри келмайдиган мақолалар қабул қилинмайди.

Мурожаат учун манзил:

Тошкент ш. Амир Темур кўчаси, 1-уй

Tel: (998 71) 232-02-12, 232-01-44.

Fax:(998 71) 232-02-13,

www. temurid.uz

e-mail: temurid@temurid.uz,

аziz-sharipov@umail.uz

Манба: ТЕМУРИЙЛАР ТАРИХИ ДАВЛАТ МУЗЕЙИ

Поделиться