Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Воқеалар

fd205c96-6625-f38c-eef3-bf2c31628ae6.png

Ўзбекистон-АҚШ сиёсий маслаҳатлашувлари

21.01.2016

2016 йилнинг 19-21 январь куни ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси АҚШга ташриф буюради.

54bb4906-d67b-c3b5-98b7-1afa4c86eca2.jpg

“Яшил ҳафта — 2016” халқаро кўргазмаси

15.01.2016

Германияда шу йилнинг 15-24 январь кунлари жаҳондаги энг йирик “Яшил ҳафта — 2016” халқаро озиқ-овқат саноати, қишлоқ, ўрмон ва боғдорчилик хўжалиги кўргазмаси бўлиб ўтади.

be7a3416-7b63-29a4-1664-6190e6b7b53f.jpg

Ватан ҳимоячилари куни

14.01.2016

Мустақил Ўзбекистонда ушбу байрам ўз қуролли кучларини ташкил этишга бағишланган. 1992 йил 14 январда мамлакат парламенти мамлакат ҳудудидаги ҳарбий ўқув юртлари ва бошқа ҳарбий шаклларининг барча қисмлари ва бирлашмаларини Ўзбекистон Республикаси юрисдикция қарамоғига ўтиши тўғрисида қарори қабул қилинди. 1993 йилда 29 декабрда 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни деб эълон қилинди.

1ed29a4e-cf08-d5bd-a699-7d567138c2d1.jpg

“Ватанга қасамёд” монументи очилган кун

12.01.2016

Мустақиллик йилларида Президентимиз, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимиз мудофаа тизимида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди.

b0e5c216-e2eb-848d-ad52-76205e95cf99.jpg

Янги йил байрами

01.01.2016
7bd122bd-1ac0-dc22-c59b-4eabe8c8af76.jpg

Мустақиллик ва эзгулик монументи очилган кун

28.12.2015

Бундан ўн йил муқаддам Мустақиллик майдонида Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан халқимизнинг эзгу интилишлари ифодаланган, ёш авлод қалби ва онгига истиқлол ғояларини, миллий ғурур ва ифтихор, ватанпарварлик туйғуларини чуқурроқ сингдиришга хизмат қиладиган Эзгулик аркаси бунёд этилиб, Бахтиёр она ҳайкали ўрнатилди.

45467d42-a81e-4a02-b4e9-5bb1f5dcdfba.jpg

Ўзбекистон-Тожикистон вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувлари

24.12.2015

2015 йилнинг 24-25 декабрь кунлари Душанбе шаҳрида Ўзбекистон ва Тожикистон ТИВ делегацияларининг сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтади. Делегацияларга ташқи сиёсат идораларининг раҳбарлари ўринбосарлари бошчилик қилади.

b9a94fc0-b8de-45ce-9780-ed1276e26750.jpg

Ўзбекистон-Нидерландия сиёсий маслаҳатлашувлари

23.12.2015

2015 йилнинг 23 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон-Нидерландия сиёсий маслаҳатлашувларининг биринчи раунди бўлиб ўтади. Унда иштирок этиш учун Нидерландия Қироллиги Ташқи ишлар вазирлигининг Европа департаменти директори Дафне Бергсма бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳрига ташриф буюради.

158059dc-6708-76dc-8d82-66ba4847e31a.jpg

Ўзбекистон-Қозоғистон Қўшма демаркация комиссияси йиғилиши

21.12.2015

2015 йилнинг 21-25 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Қозоғистон Қўшма демаркация комиссиясида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумат делегацияларининг йиғилиши бўлиб ўтади.

cd537575-696a-4f0b-1804-bb5d3285aca7.jpg

«Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» минтақалараро учрашуви

21.12.2015

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация 2015 йилнинг 21 декабрь куни Остона шаҳрида (Қозоғистон) «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» шаклидаги вазирлар учрашувида иштирок этади.