Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бешинчи ялпи мажлиси 31.03.2016Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бешинчи ялпи мажлисини шу йилнинг 31 март куни Тошкент шаҳрида чақириш тўғрисида қарор қабул қилди. |
21.03.2016 Наврўз қадимий миллий байрами (форс тилидан таржима қилинганда "янги кун" маъносини англатади) 21 март куни нишонланади. |
ШҲТга аъзо давлатлар экспертларининг йиғилиши 17.03.20162016 йилнинг 17-18 март кунлари Пекин шаҳрида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг ўн биринчи учрашувига тайёргарлик кўриш бўйича экспертлар йиғилиши бўлиб ўтади. |
ШҲТга аъзо давлатлар МКК мажлиси 15.03.2016Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация 2016 йил 15-18 март кунлари Пекин шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади. |
08.03.2016 Ўзбекистонда ушбу байрам севги, меҳрибонлик ва гўзаллик байрами сифатида нишонланади, шунингдек, "оналар куни" сифатида ҳам таниқлидир. 8 март Ўзбекистонда дам олиш куни деб белгиланган. |
Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бўлган кун 02.03.2016Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 193 мамлакат аъзо бўлган энг йирик халқаро тузилмадир. Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан олти ой ўтиб – 1992 йил 2 март куни ушбу нуфузли халқаро ташкилотга аъзо бўлган. Тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш, соғлиқни сақлаш, экология, таълим, маданият, туризм каби кўплаб соҳалардаги ўзаро ҳамкорлик изчил ривожланиб бормоқда. |
Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги 09.02.2016Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳамасининг 2015 йил 9 январдаги "Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 680 йиллиги, Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги ҳамда Ўзбекистон халқ артисти Мутал Бурхонов таваллудининг 100 йиллигини ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 7-сон (07-07/1-655; 11. 01. 2016й. ) баёни ижросини таъминлаш мақсадида қатор маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш режалаштирилмоқда. |
08.02.2016 Жорий йилнинг 8 февраль куни соат 11.00 да Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Демократик кучлар блоки томонидан ўтказиладиган йиғилишда янги таҳрирдаги "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси муҳокамаси қилинади. Тадбир Қонунчилик палатасининг 1-залида бўлиб ўтади. |
ШҲТ Миллий координаторлари кенгаши 05.02.20162016 йилнинг 2-5 февраль кунлари Пекин шаҳрида ШҲТ Миллий координаторлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади. Мажлис кун тартибидан ШҲТга аъзо Давлатлар раҳбарлари саммити ва бошқа низомий органлар мажлисларига тайёргарлик кўришнинг амалий масалалари ўрин олган. |
Ўзбекистон делегациясининг Хитойга ташрифи 29.01.20162016 йилнинг 27-29 январь кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Хитойда бўлади. |