Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Наврўз умумхалқ байрами
2016-03-21
Наврўз қадимий миллий байрами (форс тилидан таржима қилинганда "янги кун" маъносини англатади) 21 март куни нишонланади.
Ушбу кун кеча билан кундузнинг тенглашган пайтидир. Ушбу байрамнинг кириб келиши билан кўпгина Ўзбек оилалар Сумалак, Халим, Кўк сомса, Ош каби турли миллий таомларни тайёрлайдилар. Мазкур таомлар одамзод организмига фойдали бўлган кўп витаминларга бойдир.
Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг Ўзбек халқининг қадимий урф-одатлари ва анаъналари кучга кирди, жумладан Наврўз байрамини нишонлаш ўзига хос тусга эга бўлди. Бу байрам барча халқларнинг дўстлик ва бирлик рамзига эга бўлган умумхалқ байрамдир. Бугунги кунда Наврўз байрами Алишер Навоий майдонида тантанали равишда нишонланади.