Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ШҲТга аъзо давлатлар МКК мажлиси
2016-03-15
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация 2016 йил 15-18 март кунлари Пекин шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.
Маслисда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТ Саммитига ҳамда Ўзбекистоннинг ташкилотга раислиги доирасидаги бошқа тадбирларга тайёргарликнинг бориши билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги