Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Воқеалар

965a4e18-e9f3-819e-d437-ffb207186f8c.jpg

Туркманистон сайловида Ўзбекистондан халқаро кузатувчилар иштироки

25.03.2018

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов бошчилигидаги делегация 2018 йил 25 март куни Туркманистон Мажлис депутатлари сайловида халқаро кузатувчилар сифатида иштирок этади.

fad987f6-2933-df99-f437-6352dcfe0b01.jpg

Наврўз умумхалқ байрами

21.03.2018

Наврўз қадимий миллий байрами (форс тилидан таржима қилинганда "янги кун" маъносини англатади) 21 март куни нишонланади.

d29e64fc-6720-3f65-5b45-4b3e87939701.jpg

Ўзбекистон делегациясининг Ўзбекистон-Япония бизнес форумида иштироки

12.03.2018

2018 йилнинг 12 март куни Ўзбекистон Республикаси делегацияси Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон-Япония бизнес форумида иштирок этади.

5695df50-993e-abf6-94e8-c9819f3613de.jpg

Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили амалий сафарига доир

12.03.2018

2018 йилниниг 12-14 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев бошчилигидаги делегация Бирлашган Араб Амирликлари ва Саудия Арабистони Подшоҳлигига ташриф буюради.

966edb2a-b177-f39a-4c46-3c0fd7cf35ad.jpg

Халқаро хотин-қизлар куни

08.03.2018

Ўзбекистонда ушбу байрам севги, меҳрибонлик ва гўзаллик байрами сифатида нишонланади, шунингдек, "оналар куни" сифатида ҳам таниқлидир. 8 март Ўзбекистонда дам олиш куни деб белгиланган.

b2d08aea-b4f0-68fe-c526-b6cc522b1bdd.jpg

“Made in Uzbekistan” экспозицияси Бишкекда

05.03.2018

Шу йил 5-7 март кунлари Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида “Made in Uzbekistan” бренди остида мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятига бағишланган миллий кўргазма бўлиб ўтади.

efdb7ddb-7bd8-80f1-6013-6b53cef85ad8.jpg

Ўзбекистон делегациясининг Будапешт шаҳридаги минтақалараро учрашувда иштироки

27.02.2018

2018 йилнинг 27 февраль куни Ўзбекистон Республикаси делегацияси Будапешт шаҳрида “Вишеград гуруҳи” ва Марказий Осиё мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари учрашувида иштирок этади.

4a4de82d-6dc4-52c4-0bae-37bd1782492a.png

ADWEEK 2018 маркетинг ва реклама ҳафталиги

26.02.2018

Навбатдаги ADWEEK ҳафталигини ўтказиш дастурга мувофиқ 2018 йилда 26 февралдан 2 мартгача «International Hotel Tashkent»да ўтказилади. 

cb158842-895d-a938-7e7d-136b8c42fc2d.jpg

Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлар вазирларининг учрашуви

23.02.2018

2018 йилнинг 23 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Москва шаҳрига амалий ташрифи доирасида Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан музокаралар ўтказади.

47096f42-6cba-320b-c318-b8d2efa87875.jpg

Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 535 йиллигига бағишланган илмий конференция

14.02.2018

Жорий йилнинг 14 февраль куни Андижон вилояти Андижон шаҳрида давлат ва жамоат арбоби, Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 535 йиллигига бағишланган илмий конференция бўлиб ўтади. Мазкур конференцияга қўшни мамлакатлардан ҳам бобуршунос олимлар ва меҳмонлар келиши кўзда тутилган.