Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон делегациясининг Ўзбекистон-Япония бизнес форумида иштироки

2018-03-12

2018 йилнинг 12 март куни Ўзбекистон Республикаси делегацияси Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон-Япония бизнес форумида иштирок этади.

Делегация таркибидан Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, "Uztrade​" АЖ, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги вакиллари ўрин олган.

Ўзбекистоннинг Токиодаги Элчихонаси маълумотига кўра, форумда Япония ташқи ишлар, иқтисодиёт, савдо ва саноат, молия вазирликлари, ташқи иқтисодий алоқаларга ихтисослашган давлат ташкилотлари вакиллари, ўз соҳаларида етакчи компаниялар ва фирмалар, молиявий тузилмалар раҳбарлари иштирок этади.

Нуфузли тадбирда Япониянинг расмий ва ишбилармон доиралари Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар, мамлакатимизда чет эл инвесторлари учун яратилаётган афзалликлар ва қулай шароитлар, ўзаро манфаатли ва бошқа аниқ лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари билан танишиши кутилмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться