Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Воқеалар

c6b1f30a-ea22-39d8-ba23-5894eede989a.png

“Озиқ-овқат саноати” UzFood 2019 - Халқаро кўргазмаси

03.04.2019

3-5 апрель кунлари “Ўзэкспомарказ” МКМда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг расмий ҳамкорлигида озиқ-овқат саноати ва маҳсулотлари “Озиқ-овқат саноати” UzFood 2019 - Халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади.

b1897824-c195-bc45-f834-c0560864dbba.jpg

Ўзбекистон Ҳукумати делегациясининг Брюсселга ташрифи

01.04.2019

2019 йилнинг 1-3 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Танзила Норбоева, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев ҳамда “Ўзтўқимачиликсаноат”, “Ўзбекистон ипаги” уюшмалари ва Касаба уюшмалари Федрацияси раҳбарларидан иборат Ҳукумат делегацияси амалий ташриф билан Европа Иттифоқи пойтахтида бўлади.

b1897824-c195-bc45-f834-c0560864dbba.jpg

Европа Иттифоқи делегацияси Ўзбекистонга ташрифи

01.04.2019

2019 йилнинг 1 апрель куни Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Питер Буриан ва Афғонистон бўйича махсус вакили Роланд Кобиа бошчилигидаги ЙИ делегацияси Ўзбекистонга келади.

96360ba5-c239-c8cf-b739-92aded20b2fa.jpg

27 март – Халқаро театр куни

27.03.2019
Халқаро театр куни 1961 йил Халқаро театр институтининг IX конгрессида белгиланган ва ҳар йили 27 март куни Халқаро театр жамияти томонидан нишонланиб келинади.
78b49d0d-86e4-5323-0cac-e5fa3669de13.jpg

II​ Халқаро Миллий либослар фестивали

21.03.2019

21 мартдан 22 мартгача Наврўз байрамини нишонлаш кунларида Шаҳрисабзда Иккинчи Миллий либослар фестивали бўлиб ўтади. Тадбирда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Италиядан модельерлар ва дизайнерлар тўпламларини тақдим этади.

fad987f6-2933-df99-f437-6352dcfe0b01.jpg

Наврўз умумхалқ байрами

21.03.2019

Наврўз қадимий миллий байрами 21 март куни нишонланади.

4622feac-2c95-608e-beba-ab78182edc46.jpg

Вена шаҳрида БМТ Наркотик моддалар бўйича комиссияси сессияси

19.03.2019

2019 йилнинг 14-22 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги вакилларидан иборат делегация БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (БМТ НЖБ) Наркотик моддалари бўйича комиссиясининг Вена шаҳрида бўлиб ўтадиган 62-йиллик сессиясида иштирок этади.

048afc46-487a-46ae-20dd-7e0f564e1c89.jpg

Ўзбекистон делегациясининг МДҲ Иқтисодий кенгашининг мажлисида иштироки

15.03.2019

2019 йилнинг 15 март куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Молия вазири Жамшид Қўчқоров бошчилигидаги делегация Москва шаҳрида МДҲ Иқтисодий кенгашининг 81-мажлисида иштирок этади.

e352f01f-89ed-addf-bc51-39280aaed368.png

AgroWorld Uzbekistan 2019

13.03.2019

13-15 март кунлари “Ўзэкспомарказ” МКМда “Қишлоқ хўжалиги - AgroWorld Uzbekistan 2019” 14 - Халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади. Кўргазмада жаҳоннинг 20 та мамлакатидан 150 та компания иштирок этади.

018356ca-3386-12aa-9461-3b13e684ebb0.jpg

Савдо-иқтисодий ва техник ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – БАА ҳукуматлараро комиссиясининг йиғилиши

12.03.2019

2019 йилнинг 12 март куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги Савдо-иқтисодий ва техник ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг учинчи йиғилиши ўтказилади.