Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Вена шаҳрида БМТ Наркотик моддалар бўйича комиссияси сессияси

2019-03-19

2019 йилнинг 14-22 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги вакилларидан иборат делегация БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (БМТ НЖБ) Наркотик моддалари бўйича комиссиясининг Вена шаҳрида бўлиб ўтадиган 62-йиллик сессиясида иштирок этади.

Мамлакатимизнинг Австриядаги Элчихонаси маълумотларига кўра, тадбир доирасида Ўзбекистон делегацияси БМТ Бош котиби ўринбосари, НЖБ ижрочи директори Юрий Федотов, ШҲТ Бош котиби Владимир Норов, қатор халқаро ташкилотлар раҳбарлари ва БМТ НЖБ бўлинмалари бошлиқлари билан учрашув ўтказиши кутилмоқда.

18 март куни сессия доирасида наркотик моддалар тарқалишига қарши кураш бўйича Ўзбекистон тажрибаси ва ушбу соҳадаги минтақавий ҳамкорликка бағишланган халқаро семинар бўлиб ўтади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться