Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Савдо-иқтисодий ва техник ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – БАА ҳукуматлараро комиссиясининг йиғилиши

2019-03-12

2019 йилнинг 12 март куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги Савдо-иқтисодий ва техник ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг учинчи йиғилиши ўтказилади.

Ўзбекистон Элчихонаси маълумотларига кўра Ҳукуматлараро комиссия йиғилишида иштирок этиш учун БАА Иқтисодиёт вазири, комиссиянинг Амирликлар томонидан ҳамраиси Султон аль-Мансурий бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳрига келмоқда.

Йиғилиш кун тартибига биноан ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш масалалари, жумладан икки томонлама савдо ҳажмини ошириш бўйича таклифлар, қишлоқ хўжалиги, туризм, кичик ва ўрта бизнес, молия, фуқаро авиацияси, саноат ва маданият соҳаларида инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш ва ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться