Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Воқеалар

44229341-e8c9-53e8-a747-4082ed67bfba.jpg

“Ҳиндистон – Марказий Осиё” саммити

27.01.2022

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 январь куни видеоанжуман шаклида ўтадиган “Ҳиндистон – Марказий Осиё” биринчи саммитида иштирок этади.

c2558990-0b1c-bbbd-d2da-208397355b30.jpg

Давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни

26.01.2022

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида” Қонунига асосан 26 январь – Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати ходимлари куни – божхоначиларнинг касб байрами этиб белгиланган.

5f7e5d81-2789-518a-5f91-d890ae51b2b2.jpg

24 январь – халқаро таълим куни

24.01.2022

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблeяси таълимнинг тинчлик ва тараққиёт йўлидаги аҳамиятини эътироф этган ҳолда ўзининг 2018 йил 3 дeкабрдаги рeзолюцияси билан 24 январни “Халқаро таълим куни” дeб эълон қилган эди. Бу йил дунё жамоатчилиги мазкур Халқаро кунни тўртинчи бор нишонламоқда.

be7a3416-7b63-29a4-1664-6190e6b7b53f.jpg

Ватан ҳимоячилари куни

14.01.2022

Мустақил Ўзбекистонда ушбу байрам ўз қуролли кучларини ташкил этишга бағишланган. 1992 йил 14 январда мамлакат парламенти мамлакат ҳудудидаги ҳарбий ўқув юртлари ва бошқа ҳарбий шаклларининг барча қисмлари ва бирлашмаларини Ўзбекистон Республикаси юрисдикция қарамоғига ўтиши тўғрисида қарори қабул қилинди. 1993 йил 29 декабрда 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни деб эълон қилинди.

b0e5c216-e2eb-848d-ad52-76205e95cf99.jpg

Янги йил байрами

01.01.2022

Ушбу байрам Ўзбекистон Республикасида кенг нишонланади ва дам олиш куни ҳисобланади.

fe61dc5b-05c0-21ad-20dc-4d33475031eb.jpg

Ўзбекистон Президентининг Корея Республикасига давлат ташрифи

16.12.2021

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 16-18 декабрь кунлари давлат ташрифи билан Жанубий Кореяда бўлади.

ba4a486c-79ff-e175-268e-e85761c5108d.jpg

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни

12.12.2021

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 25 августдаги ЎРҚ-438-сон қонуни билан декабрь ойининг иккинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни этиб белгиланган.

158059dc-6708-76dc-8d82-66ba4847e31a.jpg

Ўзбекистон Президентининг Қозоғистонга давлат ташрифи

05.12.2021

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 5-6 декабрь кунлари давлат ташрифи билан Қозоғистонда бўлади.

881d502d-4594-c231-0bf1-e03718afd764.jpg

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг ўн бешинчи саммити

28.11.2021

Ўзбекистон Республикаси Президенти Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этади

23ed8101-d374-69bb-3d33-fa687719bcfe.jpg

«InnoWeek.Uz-2021» Инновацион ғоялар ҳафталиги

23.11.2021

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Инновациялар Миллий офиси ЙИЛНИНГ ЭНГ ИННОВАЦИОН тадбири  —  «InnoWeek.Uz-2021» Инновацион ғоялар ҳафталиги 23-27 ноябрь кунлари ўтказилишини эълон қилади!