Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Алексей Миллер: ўзаро манфаатли ҳамкорлигимиз изчил давом этади

2017-03-30 | Иқтисодиёт

Мамлакатимизда ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, янги газ конларини топиш ва ўзлаштириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. 

Россиянинг “Газпром” компанияси мамлакатимиздаги углеводород конларини қидириш ва ўзлаштиришда фаол иштирок этмоқда. Мазкур компания бошқаруви раиси Алексей Миллер мамлакатларимиз ўртасида ёқилғи-энергетика соҳасидаги ҳамкорлик ҳақида қуйидагиларни сўзлаб берди: 

– Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашиш мен учун катта шараф. Бугун шундай бахтга муяссар бўлдим. Суҳбатимиз ғоят мазмунли бўлди. Ўзбекистон ҳудудидаги йирик лойиҳаларни ишга тушириш масалаларини муҳокама қилдик. Ўзбекистон газини беш йил давомида харид қилиш бўйича келишувга эришдик. Ушбу масала юзасидан яқин орада шартнома тузиш режаси кўриб чиқилди. Қайд этиш жоиз, мазкур келишув мамлакатларимиз ўртасида газ соҳасидаги узоқ муддатли ҳамкорлигимизнинг янги саҳифасини очади. Келгусида бу йўналишдаги алоқаларимизни янада ривожлантириш ниятидамиз. 

Суҳбат давомида 2017-2021 йиллар даврида ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз билан биргаликда мамлакатингиз ҳудудида янги газ конларини қидириш ва ишга тушириш бўйича ҳам фикр алмашдик. 

Айни пайтда компаниямиз томонидан Устюртдаги “Жел” конида газ конденсатини ўзлаштириш бўйича техник вазифа тайёрлаш ишлари давом этмоқда. “Шахпахти” кони биргаликда ўзлаштирилмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев мазкур йўналиш бўйича бизга зарур кўрсатма ва тавсияларини айтди. 

Ёқилғи-энергетика, умуман, газ соҳаси бўйича юқори малакали кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш масалаларини ҳам муҳокама қилдик. 

 
Бекзод Ҳидоятов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться