Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазири Вероника Скворцова билан учрашди
2017-03-29 | Сиёсат
Учрашувда тиббиёт соҳасидаги илм-фан ва таълим масалаларида ўзаро тизимли ҳамкорликни йўлга қўйиш лозимлиги таъкидланди, шунингдек, томонлар шифокорлик амалиётига телемедицина технологияларини жорий этиш бўйича тажриба алмашдилар.
Айни дамда икки мамлакат тиббиёт ва илмий муассасалари ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўйича 10 та келишув имзоланган. Бундан ташқари, яна 8 та ана шундай ҳужжат имзоланиши режалаштирилмоқда.
Россиялик вазир таъкидлашича, бу даражадаги ҳамкорлик икки мамлакат ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратади ҳамда икки давлат фуқароларининг фаровонлигига хизмат қилади.
Суҳбат якунида Вероника Скворцова Алишер Шодмоновни Москвада бўлиб ўтадиган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Сил касаллиги бўйича биринчи глобал вазирлар конференциясида иштирок этишга таклиф этди.
(сурат - РФ ССВ)
Манба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги