Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“MEDEF International”да учрашув

2017-03-29 | Сиёсат

2017 йилнинг 29 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловнинг Францияга расмий ташрифи доирасида Париж шаҳрида “MEDEF International” Бош директори Филипп Готйе билан учрашув бўлиб ўтди.

 “MEDEF International” ҳозирги кунда 750 мингдан зиёд француз компания ва фирмаларини бирлаштириб турган Француз корхоналари ҳаракати “MEDEF”нинг халқаро бўлинмаси ҳисобланади. 
 
Суҳбат чоғида савдо-иқтисодий ва инвестицион соҳаларда Ўзбекистон-Франция ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш истиқболлари борасида фикр алмашилди. 
 
Музокаралар давомида Франция тадбиркорларининг Ўзбекистондаги шериклар билан ҳамкорликни кенгайтиришига,  жумладан Ўзбекистон Президенти томонидан қабул қилинган кенг миқёсли 2017-2021 йилларда мамлакатни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишда ўзаро манфаатли асосда иштирок этишига қизиқиш билдирилди. Шу мазмунда учрашувда “MEDEF International” етакчилигида Франция бизнес доиралари нуфузли делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш ҳамда Тошкент шаҳрида қўшма бизнес-форум ўтказиш масалаларининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться